"Интер Майами" МЛС мунтазам чемпионати доирасида "Филадельфия"га қарши учрашувда ҳисобда олдинга чиқди.
26-дақиқада аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси Йен Фрэйнинг узатмасидан сўнг гол уриб, ҳисобни 2:1 кўринишига келтирди.
39 ёшли аргентиналик учун бу профессионал фаолиятидаги 922-гол бўлди. Месси клублар сафида 795 та, терма жамоа миқёсида эса 125 та гол урган. Бу натижага эришиш учун унга 1191 та ўйин керак бўлган.
Месси "Интер Майами" сафида 109 та учрашувда 91 та гол урган. У "ПСЖ"да 75 та ўйинда 32 та, "Барселона"да эса 778 та учрашувда 672 та гол муаллифи бўлган. Аргентина терма жамоаси сафида 207 та ўйин ўтказган.
Месси "Интер Майами"га 2023 йил ёзида келиб қўшилган. Октябрь ойида у клуб билан шартномасини 2028 йилга қадар узайтирган.













