Кириш Регистрация

«Комо» Кин учун «Фиорентина»га иккинчи таклифни тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

«Комо» клуби Мойзе Кин бўйича иккинчи таклифни юборишга ҳозирлик кўрмоқда. Флоренцияликларнинг биринчи рад жавоби «Комо» раҳбариятини тўхтатиб қолгани йўқ, музокаралар давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, биринчи таклиф умумий 30 миллион еврони ташкил этган эди: 26 ёшли футболчини ижарага олиш учун 5 миллион евро, ижара муддати тугагач мажбурий сотиб олиш шарти билан яна 25 миллион евро тўланиши кўзда тутилганди.

Бироқ «Фиорентина» футболчини бундай шартлар асосида сотишдан бош тортди. Инсайдер Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, «Комо» ҳужумчини қўлга киритиш учун яна бир бор уриниб кўради, аммо янги таклиф тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.

2026/2027 йилги мавсумда Кин «Фиорентина» сафида Италия Кубогида битта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига гол ёзиб қўйишга улгурди. Унинг «Фиорентина» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган, Transfermarkt порталидаги бозор қиймати эса 32 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 14:56, 20.08.2026.
Ўқилди: 527 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик