Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Барселона» янги футболчиси терма жамоасини ўзгартириш таклифини қабул қилмади

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг янги футболчиси Жессе Бисиву Гана футбол федерациясининг спорт фуқаролигини ўзгартириш ва мамлакат миллий жамоасида тўп тепиш ҳақидаги таклифини рад этди.

Хабарларга кўра, Гана футбол федерацияси 18 ёшли вингернинг вакиллари билан бир неча бор алоқага чиққан. Футболчига ҳатто Гана миллий жамоасидан жой берилиши кафолатланганига қарамай, унинг оиласи бу таклифни қабул қилмаган. Айни пайтда Гана томони Бисивуни ўз сафига жалб қилишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Бисиву Бельгияда туғилган ва ушбу мамлакатнинг ёшлар терма жамоаларида тўп тепиб келмоқда. Футболчи ўзининг халқаро майдондаги келажагини айнан Бельгия терма жамоаси билан боғламоқда. «Барселона» ҳам уни тақдим этар экан, Бисиву Бельгия ёшлар терма жамоаларининг доимий аъзоси бўлиб келганини қайд этган.

Жессе Бисиву июль ойи охирида «Брюгге»дан «Барселона»га кўчиб ўтди. Каталония клуби 18 ёшли вингер билан 2031 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган.

Киритилди: 15:52, 20.08.2026.
Ўқилди: 1479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик