Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Интер» «Барселона» қизиқишига қарамай Лаутарони сотмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳужум чизиғини кучайтириш учун яна «Интер» сардори Лаутаро Мартинес номзодини кўриб чиқмоқда.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, каталонияликлар Хулиан Альваресни қўлга киритишда жиддий қийинчиликларга дуч келгач, аргентиналик ҳужумчини трансфер режасига қайтарган. Айни пайтда Лаутаро «Барселона» учун марказий ҳужумчи позициясини кучайтириш вариантларидан бири сифатида қаралмоқда.

Бироқ Миланда бу борада вазият бошқача. Манба маълумотига кўра, «Интер» ҳозирга қадар «Барселона»дан Лаутаро бўйича расмий таклиф олмаган. Италия клубининг позицияси ҳам қатъий — жамоа сардори сотилмайдиган футболчи ҳисобланади ва клуб ҳар қандай миқдордаги таклифни рад этиш ниятида.

Лаутаронинг «Интер»даги мавқеи ҳам эҳтимолий трансферни янада мураккаблаштиради. 28 ёшли футболчи нафақат жамоа сардори, балки ҳужум чизиғининг асосий фигураларидан бири ҳисобланади. У 2018 йилдан буён Милан клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Аргентиналикнинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнга қадар мўлжалланган.

Қолаверса, Мартинеснинг ўзи ҳам яқинда «Интер»да қолиш истагини билдирган. У май ойида La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида оиласи Миланда бахтли эканини ва клуб унинг кетишини истамаса, «Интер»да қолишини айтган эди.

Шу сабабли «Барселона» учун бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди. «Интер»нинг футболчини сотишни истамаётгани, Лаутаронинг узоқ муддатли шартномаси ва операциянинг катта маблағ талаб қилиши каталонияликлар олдидаги асосий тўсиқлар бўлиб турибди.

Ҳозирча томонлар ўртасида расмий музокаралар бошлангани ҳақида ишончли маълумот йўқ. Шу боис Лаутаронинг «Барселона»га ўтиши ҳозирча трансфер бозоридаги эҳтимолий сценарийлардан бири бўлиб қолмоқда.

Киритилди: 16:10, 20.08.2026.
Ўқилди: 874 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик