Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор - Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм - Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Альмерия» «Реал»нинг яна бир иқтидорли футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал» тарбияланувчиси Мануэл Анхель Моран фаолиятини «Альмерия»да давом эттиришга яқин.

ABC тарқатган маълумотга кўра, 22 ёшли ярим ҳимоячи «Кастилья»ни тарк этиб, Сегундада иштирок этаётган «Альмерия» сафига қўшилади. Трансфер яқин вақт ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

Cadena SER ҳам 20 август куни «Альмерия» Мануэл Анхель трансферини ҳал қилгани ҳақида хабар берди. Манба футболчининг ҳам таянч, ҳам марказий ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қила олиши ва тўп билан ишлашдаги қобилиятини алоҳида қайд этган.

Мануэл Анхель «Реал» академияси тарбияланувчиси бўлиб, сўнгги йилларда «Кастилья»нинг муҳим футболчиларидан бирига айланди. У «Реал»нинг асосий жамоасида ҳам имкониятга эга бўлиб, Ла Лига ва Чемпионлар лигаси баҳсларида майдонга тушган. Ёзда футболчига бошқа клублардан ҳам қизиқиш бўлган — хусусан, «Депортиво» уни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиққан.

Мадридликлар ҳам 22 ёшли футболчининг кетиши мумкинлигини ҳисобга олиб келаётганди. AS нашри 15 август куни «Кастилья»да кутилаётган трансферлар ҳақида ёзар экан, Мануэл Анхель жамоани тарк этиши кутилаётган футболчилар қаторида эканини қайд этган.

«Альмерия» ёш испанияликни марказий чизиқни кучайтириш мақсадида олиб келмоқда. Жамоа ёзда яримҳимояда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди ва Мануэл Анхель янги мавсум учун ушбу позициядаги навбатдаги кучайтириш бўлади.

Шу тариқа, «Альмерия» «Реал» академиясидан чиққан яна бир футболчига ишонч билдирмоқда. Жамоа сафида мадридликлар тарбияланувчиси Серхио Аррибас ҳам тўп сурмоқда.

Киритилди: 17:35, 20.08.2026.
Ўқилди: 350 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик