Кириш Регистрация
19/08 19:00 ОКМК 0-1 Динамо
19/08 20:00 Машъал 0-1 Андижон
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 0-0 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Реал» Ибраима Конатени расман таништирди — ҳимоячи ўзига рақам танлади

Баҳо:
+ | -

«Реал» янги футболчиларини ёпиқ маросимларда таништириш анъанасини давом эттирмоқда. Жорий йилда «Қироллик клуби» мухлислар иштирокидаги катта тақдимот маросимлари ва матбуот анжуманларини ўтказмаяпти. Аввалроқ бундай қарорни клуб президенти Флорентино Перес шахсан қабул қилгани хабар қилинганди. Яқинда Жозе Моуриньо ҳам ёпиқ маросимда расман таништирилган эди.

Навбатдаги янги футболчи — марказий ҳимоячи Ибраима Конате ҳам клуб томонидан таништирилди. Маросимда Флорентино Перес француз футболчисига 16-рақамли «Реал» либоси ва эсдалик совғаларини топширди.

Конате «Реал» билан 2030 йилнинг 30 июнига қадар амал қиладиган тўрт йиллик шартнома имзолаган. Бу маълумот Мадрид клуби томонидан ҳам расман тасдиқланган.

27 ёшли француз ҳимоячиси «Ливерпуль» билан шартномаси якунланганидан сўнг «Реал» сафига эркин агент мақомида келиб қўшилди. Конате мерсисайдликлар шарафини беш мавсум давомида ҳимоя қилган. 

Киритилди: 17:47, 20.08.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик