Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Кристал Пэлас» 22 ёшли француз ярим ҳимоячиси учун 25 млн фунт тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Кристал Пэлас» «Осер»нинг 22 ёшли ярим ҳимоячиси Кевен Дануа трансфери бўйича Франция клубига мурожаат қилди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Айни пайтда Лондон клуби футболчининг эҳтимолий трансфери юзасидан «Осер» билан музокара олиб бормоқда.

Манба маълумотига кўра, «Кристал Пэлас» Дануа учун 25 миллион фунт ҳамда бонусларни ўз ичига олган келишувни муҳокама қилишга тайёр.

Дануа «Осер» тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг Франция клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Футболчи Франция ёшлар терма жамоаларида ҳам тўп тепиб келмоқда.

Ўтган мавсумда француз ярим ҳимоячиси барча мусобақалар доирасида 34 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 17:51, 20.08.2026.
Ўқилди: 634 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик