Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Арсенал» Жезус учун камида 20 млн евро талаб қилмоқда — икки клуб трансферга қизиқди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» ҳужумчиси Габриэл Жезусга Англия Премьер-лигасининг икки клуби қизиқиш билдирмоқда. AS маълумотига кўра, «Эвертон» ва «Ипсвич» 29 ёшли бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Ҳар икки клуб Жезуснинг эҳтимолий трансфери бўйича «Арсенал» билан аллақачон боғланган. Футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Англияда давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Жезус кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истайди. У «Арсенал»нинг жорий мавсумдаги илк расмий учрашуви — «Манчестер Сити»га қарши Англия Суперкубоги баҳси учун қайдномага киритилмади. «Канонирлар» ушбу учрашувда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Бразилиялик ҳужумчига «Наполи» ҳам қизиқиш билдирганди. Италия клуби Ромелу Лукакунинг «Фенербахче»га кетишидан сўнг янги ҳужумчи изламоқда. Бироқ хабарларга кўра, Жезус бўйича музокаралар натижасиз якунланган.

Габриэл Жезуснинг «Арсенал» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнига қадар мўлжалланган. Transfermarkt унинг бозор қийматини 17 миллион еврога баҳоламоқда. Аввалроқ Лондон клуби ҳужумчиси учун камида 20 миллион евро талаб қилаётгани хабар қилинганди.

«Арсенал» Жезусни 2022 йил ёзида «Манчестер Сити»дан 52 миллион евро эвазига сотиб олган. Бразилиялик футболчи «канонирлар» сафида ҳозиргача 123 та учрашувда 38 та гол урган ва 12 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 17:53, 20.08.2026.
Ўқилди: 1026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик