Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Саудия Арабистони PIF жамғармаси «Ал-Ҳилол», «Ан-Наср» ва «Ал-Аҳли»ни тўлиқ назоратга олади

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

19-август, чоршанба куни Саудия Арабистони Спорт вазирлиги «Ан-Наср», «Ал-Иттиҳод», «Ал-Аҳли» ва «Ал-Ҳилол» клубларининг нотижорат ташкилотларига тегишли 25 фоизлик акцияларини Давлат инвестиция жамғармаси (PIF) тасарруфига ўтказиш жараёни бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда Saudi Gazette хабар берди.

Мазкур қарор натижасида ушбу тўрт клубнинг директорлар кенгашлари тарқатилиши кўзда тутилган.

Бу жараён тўртта клубнинг мулк ҳуқуқини ўтказиш бўйича иккинчи босқич ҳисобланади ва уларни хусусий мулкчилик моделига тўлиқ ўтказишга қаратилган лойиҳанинг бир қисми саналади.

Натижада «Ал-Ҳилол», «Ан-Наср» ва «Ал-Аҳли» тўлиқ PIF тасарруфига ўтиши кутилмоқда.

«Ал-Ҳилол», «Ан-Наср» ва «Ал-Аҳли» клублари ўтиш жараёнини барқарор тарзда якунлаш мақсадида амалдаги директорлар кенгашлари яна 90 кун давомида ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилди.

«Ал-Иттиҳод» эса клуб президенти Фаҳд Синдининг ўз лавозимидаги фаолияти дарҳол якунланганини эълон қилди.

Киритилди: 18:15, 20.08.2026.
Ўқилди: 2157 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик