Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган иккита учрашув якунланди.
“Бунёдкор” — “Қўқон-1912”
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида “Қўқон-1912” клубини қабул қилди. Беллашувда меҳмонлар кичик ҳисобда зафар қучди.
Биринчи бўлимнинг 3-дақиқасида Қўқон шаҳри жамоаси ҳисобни очди. Ушбу вазиятда ҳужумчи Шота Гвараза рақиб дарвозасини ишғол қилди. Учрашувнинг қолган дақиқаларида ҳисоб ўзгармади. Натижада “Қўқон-1912” жамоаси меҳмонда 3 очкони қўлга киритди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Қўқон-1912” 18 очко билан турнир жадвалида 15-ўринда бормоқда. “Бунёдкор” эса 19 очко билан 13-поғонадан жой олган.
“Бунёдкор” 19-тур доирасида меҳмонда “Локомотив” билан баҳс олиб боради. “Қўқон-1912” эса “Бухоро” жамоасига қарши ўйнайди.
Ўзбекистон Суперлигаси, 18-тур
“Бунёдкор” — “Қўқон-1912” 0:1
Гол: 0:1 — Гвараза (3).
“Хоразм” — “Локомотив”
Турнинг яна бир баҳси Хоразмда бўлиб ўтди. Унда “Хоразм” жамоаси “Локомотив” клуби билан баҳс олиб борди.
Биринчи бўлимнинг 7-дақиқасида Қувочбек Абраев пенальтидан гол уриб меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 19 дақиқа ўтиб, мезбонлар ҳисобни тенглаштирди. Жаримадан узатилган тўпни Суннатилло Ҳамиджонов боши билан дарвозага аниқ йўллади. Иккинчи бўлимнинг 47-дақиқасида меҳмонлар вингери Суҳроб Нуруллоев “темир йўлчилар”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 77-дақиқада “Локомотив” ҳужумчиси Жасур Яхшибоев рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўйинга якуний нуқтани қўйди — 1:3.
Ушбу ғалабадан сўнг “Локомотив” 28 очко билан турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. “Хоразм” эса 20 очко билан турнир жадвалида 11-ўриндан жой олган.
“Хоразм” 19-тур доирасида “Андижон”га сафар қилади. “Локомотив” эса “Бунёдкор” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон Суперлигаси, 18-тур
“Хоразм” — “Локомотив” 1:3
Голлар: 0:1 —Абраев, пенальти (37), 1:1 — Ҳамиджонов (18), 1:2 — Нуруллоев (47), 1:3 — Яхшибоев (77).













