Кириш Регистрация

Гонсалу Рамуш: «Болалигимдаги кумирим — Златан Ибрагимович»

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг янги ҳужумчиси Гонсалу Рамуш болаликдаги кумири ким бўлганини айтди. Португалиялик футболчи швед афсонаси Златан Ибрагимовичнинг ўйинларини кузатиб улғайганини таъкидлади.

«Менинг севимли ҳужумчим Златан Ибрагимович эди. Улғайиш давримда унинг ўйинларини кўп томоша қилганман. Агар фақат бир кишини танлашим керак бўлса, Златанни айтган бўлардим.

Ҳали у билан гаплашиш имконияти бўлмади. Биз ҳозирча шахсан таниш эмасмиз», — деди Рамуш.

Ибрагимович фаолияти давомида икки даврда «Милан» шарафини ҳимоя қилган ва клуб билан икки марта Италия чемпиони бўлган.

«Россонери» янги А Серия мавсумидаги илк учрашувини сафарда «Торино»га қарши ўтказади.

Киритилди: 06:49, 21.08.2026.
Ўқилди: 354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик