20 август куни бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньо «Равенна» клубининг фахрий футболчиси сифатида таништирилди.
Тақдимотдан сўнг матбуот вакиллари билан суҳбатлашган Роналдиньо Италияда ўтказган йилларини илиқ хотирлашини ва собиқ жамоаси «Милан»ни ҳамон кузатиб боришини айтди.
«Италия билан боғлиқ ажойиб хотираларим бор. Дербида урган голим эса энг ёрқин лаҳза бўлган. Мен доим «Милан»ни кузатиб бораман — бу жамоани жуда яхши кўраман. «Равенна» ва «Милан» ўртасида ўртоқлик учрашуви ташкил этилишини истардим», — деди Роналдиньо.
Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо 2008 йилда «Барселона»дан «Милан»га кўчиб ўтган ва 2011 йилга қадар «россонери» шарафини ҳимоя қилган.













