Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

Эвра Моуриньонинг севимли клуби ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Франциялик машҳур собиқ футболчи Патрис Эвра Жозе Моуриньонинг Мадриднинг «Реал» клубига бўлган муносабати ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Июнь ойида португалиялик мутахассис орадан 13 йил ўтиб яна «қироллик клуби» бош мураббийлигига қайтган эди.

«Моуриньо «Реал»ни ҳақиқатан ҳам яхши кўради. Ҳа, у «Челси» ва «Порту»ни ҳам яхши кўради, лекин «Реал»га бўлган туйғулари бўлакча. Мадридда Жозе ўзини ўз уйидагидек ҳис қилади. Бу клуб — унинг уйи», — дейди «Манчестер Юнайтед»даги чиқишлари орқали танилган Эвра Madrid Xtra нашрига берган интервьюсида.

Жозе Моуриньо «қаймоқранглилар» билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолаган. Шанба куни (22 август) мадридликлар Ла Лиганинг 1-тури доирасида «Эспаньол»га қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 06:57, 21.08.2026.
Ўқилди: 556 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик