«Лилль» вингери Матиас Фернандес-Пардонинг вакиллари футболчининг жамоадан кетишига эришиш мақсадида клуб раҳбариятидан учрашув ўтказишни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Foot Mercato хабар берди.
Манба маълумотига кўра, 21 ёшли бельгиялик футболчи трансферни амалга ошириш истагида ва ҳатто жамоанинг сўнгги учрашувида майдонга тушишдан бош тортган.
Шунга қарамай, «Лилль» Фернандес-Пардони жорий ёзда қўйиб юборишни истамаяпти. Франция клубининг позицияси футболчининг хоҳиши ва «Атлетико» томонидан билдирилган 35 миллион евролик таклифга қарамай ўзгармаган.
Фернандес-Пардонинг «Лилль» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳам унинг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда бельгиялик вингер барча мусобақалар доирасида 41 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Фернандес-Пардо 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам Бельгия терма жамоаси сафида учта учрашувда иштирок этди. У ҳар учала баҳсда захирадан майдонга тушган.













