Кириш Регистрация

Неймарсиз «Сантос» Жанубий Америка кубоги чорак финалига йўл олди

Баҳо:
+ | -

«Сантос» Жанубий Америка кубогининг чорак финалига йўл олди.

Мусобақа 1/8 финалининг жавоб учрашувида Бразилия клуби Эквадорнинг «Макара» жамоаси меҳмони бўлди. «Беллависта» стадионида ўтказилган баҳсда ҳисоб очилмади — 0:0.

«Сантос»нинг 34 ёшли ҳужумчиси Неймар ушбу учрашувда иштирок этмади. Бразилиялик юлдуз мураббийлар штаби қарорига кўра майдонга туширилмади.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда «Сантос» 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Шу тариқа, Бразилия клуби икки ўйин натижасига кўра 2:1 ҳисобида устун келиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

«Сантос» чорак финалда «Атлетико Минейро»га қарши баҳс олиб боради.

Жанубий Америка кубоги. 1/8 финал, жавоб учрашуви

«Макара» (Эквадор) — «Сантос» (Бразилия) — 0:0

Биринчи учрашув — 1:2.

Киритилди: 07:08, 21.08.2026.
Ўқилди: 779 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик