Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи - Хоразм

Хёнесс: «Клоппни худди сув устида юра оладигандек қабул қилишяпти»

Баҳо:
+ | -

«Бавария» фахрий президенти Ули Хёнесс Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига Юрген Клопп тайинлангани ҳақида фикр билдирди.

«Шахсан мен Юрген Клоппни жуда яхши мураббий, ҳақиқатан ҳам жуда яхши мураббий деб ҳисоблайман. Аммо мен кимгадир ҳаддан ташқари сиғиниш тарафдори эмасман. Унга худди сув устида юра оладигандек муносабатда бўлишяпти.

У бир қўл ҳаракати билан ҳамма нарсани ўзгартириб юбора олмайди. Биз унинг жуда қаттиқ ишлашини биламиз. У кўп нарсани бошқача қилади ва кўп жиҳатлар яхшиланади. Аммо унга вақт бериш керак. Энг муҳими, уни Масиҳ деб ҳисобламаслик лозим.

Бу воқеада менга ёқмаётган жиҳат — унинг агенти Марк Косицке ҳам у ерга олиб келингани. Унинг аниқ вазифаси нимадан иборатлигини билмайман. Аммо у футболчилар манфаатларини ҳимоя қилувчи агентликнинг бошқарувчи директори. Менимча, бу муаммо.

Буларнинг барчаси менга дўстона эгаллаб олишдек кўринмоқда. Клопп ва унинг жамоаси Германия футбол иттифоқини эгаллаб олгандек. Менимча, бу нотўғри», — деди Хёнесс RTL нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 07:16, 21.08.2026.
Ўқилди: 662 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик