«Астон Вилла» «Арсенал»га ўтиш арафасида турган Эзри Консанинг ўрнига янги марказий ҳимоячи изламоқда. Sky Sports маълумотига кўра, бирмингемликларнинг асосий номзодларидан бири — «Милан» футболчиси Фикайо Томори.
Манбага кўра, «Арсенал» Конса трансфери бўйича «Астон Вилла» билан 51 миллион фунтлик келишувга эришган. Шу сабабли клуб унинг ўрнини тўлдириш учун трансфер бозорида иш олиб бормоқда.
28 ёшли Томори «Астон Вилла»нинг марказий ҳимоя чизиғини кучайтириш учун кўриб чиқилаётган футболчилар рўйхатига киритилган.
Шунингдек, «Астон Вилла» «Саутгемптон» ҳимоячиси Тэйлор Харвуд-Беллисни ҳам харид қилишга уринган. Бироқ Чемпионшип клуби футболчи учун юборилган таклифни рад этган. Sky Sports ҳам «Саутгемптон» бирмингемликларнинг таклифини қабул қилмаганини тасдиқламоқда.
Маълумотларга кўра, «Астон Вилла» 24 ёшли Харвуд-Беллис учун тахминан 18 миллион фунт таклиф қилган.













