Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Манчестер Юнайтед» нишонга олган Балеба учун 70 млн фунт етарли бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Брайтон» ярим ҳимоячиси Карлос Балеба ёзги трансфер ойнаси якунлангунига қадар жамоасини алмаштириши мумкин.

The Telegraph журналисти Люк Эдвардс маълумотига кўра, «Брайтон» 22 ёшли камерунлик футболчи учун бонуслар билан бирга 70 млн фунт миқдоридаги таклифни қабул қилишга тайёр.

Балебага асосий даъвогар «Манчестер Юнайтед» бўлиб турибди. Сўнгги кунларда клублар ўртасидаги музокаралар сезиларли даражада жадаллашган. Sky Sports маълумотига кўра, томонлар келишувга яқинлашган, трансфер қиймати 60 млн фунтдан юқори бўлиши кутилмоқда. Футболчи учун беш йиллик шартнома ҳам тайёрланган.

The Times эса манкунианликлар 60 млн фунт ва яна 5 млн фунт бонуслардан иборат таклиф юборгани ҳақида хабар берди. Демак, «Юнайтед» таклифи билан «Брайтон» талаб қилаётган сумма ўртасидаги фарқ катта эмас.

Балеба «Брайтон»га 2023 йилда Франциянинг «Лилль» клубидан 23 млн фунт атрофидаги маблағ эвазига келиб қўшилган. Камерунлик футболчи кейинчалик АПЛнинг истиқболли марказий ярим ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилди.

Қизиғи, «Брайтон» бир йил аввал Балебани 100 млн фунтдан юқори баҳолаган ва бу «Манчестер Юнайтед»нинг трансфердан воз кечишига сабаб бўлганди. Энди эса футболчининг нархи сезиларли даражада пасайган.

Айни пайтда якуний трансфер суммаси ва тўловлар тузилмаси бўйича келишув ҳали расман тасдиқлангани йўқ. Бироқ сўнгги хабарларга қараганда, Балебанинг «Олд Траффорд»га кўчиб ўтиши тобора яқинлашмоқда.

Киритилди: 07:37, 21.08.2026.
Ўқилди: 305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик