Кириш Регистрация
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг 1-5 Таиланд
20/09 15:00 КХДР 0-0 БАА
20/09 15:30 Фиорентина 1-1 Наполи
20/09 15:30 Япония 7-0 Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе 1-0 Малага
20/09 17:15 Андижон 1-4 Насаф
20/09 18:00 Сурхон 1-0 Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне 2-0 Комо
20/09 18:00 Парма 2-1 Женоа
20/09 18:00 Борнмут 0-1 Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс 0-0 Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити 5-3 Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна 1-2 ОКМК
20/09 19:15 Атлетико 2-1 Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив 0-1 Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм 1-1 Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус 2-0 Аталанта
20/09 21:30 Депортиво 1-1 Бетис
20/09 21:30 Вильярреал 3-1 Леванте
20/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам - Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин - Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони

Невилл: «Арсенал» Гимараэсни олгач, чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси ва ҳозирда футбол эксперти сифатида фаолият юритаётган Гари Невилл «Арсенал»ни янги мавсумда ҳам Англия Премьер-лигаси чемпионлиги учун асосий фаворит деб ҳисобламоқда.

Невиллнинг фикрича, лондонликларнинг «Ньюкасл»дан Бруну Гимараэсни харид қилиши Микель Артета жамоасининг имкониятларини янада оширган.

«Мен шундоқ ҳам Премьер-лигада “Арсенал”га ишонч билдирган бўлардим. Аммо Бруну Гимараэснинг трансфери, менимча, “Арсенал” учун чемпионликни таъминлайди.

Мен уни жуда яхши кўраман. У жуда кучли характер ва шахсиятга эга футболчи. Бу жамоа учун улкан қўшимча.

Гимараэс трансфери жуда катта аҳамиятга эга. У ажойиб футболчи. Уни “Ньюкасл”дан 75 млн фунтга олиш — катта трансфер», — деди Невилл The Overlap YouTube каналида.

«Арсенал» 28 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячини ёзги трансфер ойнасида «Ньюкасл»дан ўз сафига қўшиб олди. Невилл Гимараэснинг нафақат футболчилик маҳорати, балки етакчилик хусусиятлари ҳам амалдаги чемпионга катта фойда келтиришига ишонмоқда.

Бразилиялик футболчи «Ньюкасл»да тўрт ярим йил давомида жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланди. У майдон марказидаги ўйини билан бир қаторда сардорлик вазифасини ҳам бажарди. Шу боис унинг келиши «Арсенал» ярим ҳимоя чизиғида рақобат ва вариантларни янада оширади.

Невиллнинг фикрича, чемпионлик пойгасидаги бошқа етакчи клубларда ёзда жиддий ўзгаришлар рўй бераётгани ҳам «Арсенал» фойдасига ишлаши мумкин.

Лондонликлар 2025/26 йилги мавсумда Премьер-лига чемпиони бўлган. Агар Артета жамоаси янги мавсумда ҳам биринчи ўринни эгалласа, клуб АПЛ даврида илк марта чемпионлик унвонини муваффақиятли ҳимоя қилган бўлади. «Арсенал» сўнгги бор Англия чемпионлигини кетма-кет икки мавсумда 1930-йилларда қўлга киритган.

Киритилди: 07:46, 21.08.2026.
Ўқилди: 741 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик