Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Лидс», «Ноттингем Форест» ва «Эвертон» Делапни нишонга олди

Баҳо:
+ | -

«Челси» ҳужумчиси Лиам Делап ёзги трансфер ойнаси якунлангунига қадар жамоани тарк этиши мумкин. 23 ёшли англиялик футболчига Премьер-лиганинг бир нечта клуби қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, «Лидс» ва «Ноттингем Форест» Делап учун курашга қўшилган, «Эвертон» ҳам ҳужумчини ўз сафига олишга қизиқмоқда. «Челси» футболчисини 50 млн фунтга — тахминан 58 млн еврога баҳоламоқда. Даъвогар клублар эса келишувни 40 млн фунт, яъни қарийб 47 млн евро атрофида амалга ошириш мумкин деб ҳисобламоқда.

Сўнгги хабарларга кўра, «Ноттингем Форест» Делап учун курашда фаол ҳаракат қилмоқда. Жамоа ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган ва англиялик футболчини асосий номзодлардан бири сифатида кўрмоқда.

Делапнинг «Челси»даги мавқеи ҳам анча заифлашган. У 9-рақамли футболкасини Жоау Педрога топширди ва янги мавсум олдидан 12-рақамни олди. Шунингдек, ҳужумчи асосий жамоадан алоҳида машғулот ўтказаётган футболчилар қаторига киритилган.

Делап «Челси»га 2025-йил ёзида «Ипсвич»дан 30 млн фунт эвазига келиб қўшилган эди. Бунгача у «Ипсвич» сафида АПЛда 37 та учрашувда 12 та гол уриб, жамоанинг энг яхши тўпурари бўлган.

Бироқ Лондондаги илк мавсуми ҳужумчи учун кутилганидек кечмади. Турли мусобақаларда 40 дан ортиқ учрашувда майдонга тушган Делап бор-йўғи 2 та гол уришга муваффақ бўлди. «Челси» энди уни сотиш орқали бир йил аввал сарфланган маблағдан кўпроқ даромад олишни режалаштирмоқда.

Ҳозирча «Лидс», «Ноттингем Форест» ёки «Эвертон»дан «Челси» талаб қилаётган 50 млн фунтлик расмий таклиф келиб тушгани ҳақида маълумот йўқ.

Киритилди: 07:51, 21.08.2026.
Ўқилди: 503 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик