Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Рой Кин янги мавсумда АПЛнинг энг яхши футболчиси ким бўлишини тахмин қилди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Рой Кин Англия Премьер-лигасининг 2026/27 йилги мавсумида ким энг яхши футболчи бўлиши ҳақида ўз тахминини билдирди.

Ирландиялик мутахассиснинг фикрича, ушбу совринни яна "Манчестер Юнайтед" етакчиси Бруну Фернандеш қўлга киритади. Португалиялик ярим ҳимоячи ўтган мавсумда ҳам Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.

"Бруну — ажойиб футболчи. Менимча, агар "Манчестер Юнайтед" ҳимояда ишончли ўйнаса, Фернандеш ҳужумда ҳақиқий мўъжиза ярата олади", — деди Кин The Overlap подкастида.

2026/27 йилги Англия Премьер-лигаси мавсуми 21 август куни амалдаги чемпион "Арсенал" ва элитага янги чиққан "Ковентри" ўртасидаги учрашув билан старт олади. "Манчестер Юнайтед" эса илк турда "Ҳалл Сити"га қарши майдонга тушади.

Киритилди: 10:43, 21.08.2026.
Ўқилди: 749 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик