Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Мастантуоно: "Фиорентина"да қандай футболчи эканимни кўрсатаман"

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клубидан "Фиорентина"га ижара асосида ўтган Франко Мастантуоно ўтган мавсумдаги қийинчиликлар ҳақида фикр билдирди. Аргентиналик футболчи 2026/27 йилги мавсумни Италия клубида ижара асосида ўтказади.

Европадаги илк мавсуми давомида Мастантуоно "Реал"нинг асосий таркибидаги ўрнини йўқотди. Кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истаган футболчи ёзда "Фиорентина" таклифини қабул қилди.

"Ўтган мавсум "Реал"да мураккаб кечди — барча учун осон бўлмади. Аммо бундай вазиятлар инсонга ўрганиш ва ривожланишга ёрдам беради. "Фиорентина"да қандай футболчи эканимни кўрсатиш имкониятига эга бўламан", — деди яқинда 19 ёшни қарши олган Мастантуоно.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" аргентиналик истеъдодни 2025 йил ёзида "Ривер Плейт"дан трансфер қилган эди. Футболчи Мадрид клуби билан олти йиллик шартнома имзолаган.

Киритилди: 10:46, 21.08.2026.
Ўқилди: 542 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик