Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Артета "Арсенал"да мотивация муаммоси йўқлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи Микель Артета ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритганидан сўнг ҳам жамоада мотивация билан боғлиқ муаммо бўлмаслигига ишонмоқда.

Бугун "канонирлар" чемпионлик унвони ҳимоясини бошлайди. Янги мавсумнинг очилиш учрашувида "Арсенал" "Ковентри"га қарши майдонга тушади.

"Футболчиларимизга қўшимча туртки керак эмас. Ишонинг, агар бунга эҳтиёж бўлганида, улар буни оларди. Аммо ҳозир бунга ҳожат йўқ. Жамоадаги энергия, хоҳиш ва иштиёқ ҳеч қаерга йўқолгани йўқ. Бундай муҳитни яратиш учун кўп вақт сарфладик ва ажойиб жамоани шакллантирдик. Энди вазифамиз — бу муҳитни ҳар куни сақлаб қолиш", — деди Артета.

Ўтган мавсумда "Арсенал" Англия чемпионатида 85 очко тўплаб, иккинчи ўринни эгаллаган "Манчестер Сити"ни 7 очкога ортда қолдирган ҳолда чемпионликни қўлга киритди.

Киритилди: 12:00, 21.08.2026.
Ўқилди: 479 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик