"Трабзонспор" "Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Луккани ижарага олиш бўйича музокараларни бошлади.
Инсайдер Николо Скира маълумотига кўра, эҳтимолий келишувга футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи ҳам киритилиши мумкин.
"Наполи" Туркия клубига музокаралар олиб бориш учун рухсат берган. Энди трансфернинг амалга ошиши бўйича якуний қарорни 25 ёшли ҳужумчининг ўзи қабул қилиши керак.
"Трабзонспор" юзага келган вазиятдан фойдаланиб, италиялик футболчини ижара асосида ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқда.
Лукка жорий ёзда "Ноттингем Форест"даги ижара муддати якунланганидан сўнг "Наполи"га қайтди. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Англия клуби сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.













