Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани Германия Суперкубогининг аҳамияти ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен совринларни муҳим ва муҳим эмасга ажратмайман. Якунда биз барча мусобақаларда ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Эртага бизни финал кутмоқда», — дейди Компани Мюнхен клуби матбуот хизматига берган интервьюсида.
Икки номдор клуб — «Бавария» ва Дортмунднинг «Боруссия» жамоалари ўртасидаги Германия Суперкубоги баҳси 22 август, шанба куни Тошкент вақти билан соат 23:30 да бошланади.













