Кириш Регистрация
20/08 19:00 Бунёдкор 0-1 Қўқон-1912
20/08 20:00 Хоразм 1-3 Локомотив
21/08 19:00 Навбаҳор - Насаф
21/08 20:00 Пахтакор - Сурхон

«Порту» Хименес трансфери бўйича «Милан» билан янги музокаралар раундини ўтказишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг «Порту» клуби «Милан»нинг мексикалик ҳужумчиси Сантьяго Хименесни ўз сафига қўшиб олиш умидини узмаяпти ва бугун янги музокаралар раундини ўтказишни режалаштирган.

Футболчининг ўзи ҳам иложи борича тезроқ клубни тарк этишни талаб қилмоқда. Олдинроқ «Порту» ҳужумчини мажбурий сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш бўйича музокаралар олиб борган эди, бироқ томонлар шартнома шартлари бўйича бир тўхтамга кела олишмаган.

25 ёшли Хименес 2025 йилнинг қишида «Фейеноорд»дан «Милан»га кўчиб ўтган эди. Ўтган мавсумда у барча турнирларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган. Шунингдек, у Мексика терма жамоаси сафида 2026 йилги ЖЧда 4 та учрашувда иштирок этди.

Португалия чемпионатини иккита ғалаба билан бошлаган Франческо Фариоли бошчилигидаги «Порту» кейинги турни 23 август куни «Ароука»га қарши ўтказади.

Киритилди: 15:49, 21.08.2026.
Ўқилди: 288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик