Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

АПЛ тарихида ҳар ўйинда ўртача энг кўп очко тўплаган мураббийлар рейтинги

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси тарихида ҳар бир ўйинга ўртача энг кўп очко тўплаган мураббийлар рейтинги тақдим этилди. Камида 50 та учрашув ўтказган мутахассислар орасида Пеп Гвардиола етакчилик қилмоқда.

Тақдим этилган статистикага кўра, «Манчестер Сити» собиқ бош мураббийи АПЛда ҳар бир ўйинга ўртача 2,28 очко тўплаган. Премьер-лиганинг расмий сайтида ҳам Гвардиоланинг ушбу кўрсаткич бўйича тарихда биринчи ўринда экани қайд этилган.

Иккинчи поғонада «Манчестер Юнайтед» афсонаси сэр Алекс Фергюсон жойлашган — 2,16 очко. Шотландиялик мутахассис АПЛда 810 та учрашувда жамоасини бошқариб, 528 та ғалабага эришган. Энг муҳими, у «Манчестер Юнайтед» билан Премьер-лигада рекорд даражада — 13 марта чемпион бўлган.

Кучли учликни Юрген Клопп якунлаб берган. «Ливерпуль»даги фаолияти давомида немис мутахассиси ҳар бир ўйинга ўртача 2,11 очко жамғарган.

Энг яхши бешлик:

1. Пеп Гвардиола — 2,28 очко
2. Алекс Фергюсон — 2,16 очко
3. Юрген Клопп — 2,11 очко
4. Роберто Манчини — 2,05 очко
5. Антонио Конте — 2,03 очко

Роберто Манчини ва Антонио Конте ҳам Англияда чемпионликка эришган мураббийлар ҳисобланади. Манчини «Манчестер Сити»ни 2011/12 йилги мавсумда тарихий чемпионликка олиб келган бўлса, Конте 2016/17 йилги мавсумда «Челси» билан Премьер-лигада ғолиб чиққан.

Эътиборлиси, кучли бешликдаги барча мураббийлар АПЛ чемпиони бўлган. Бироқ ўртача тўпланган очколар бўйича Гвардиола ҳатто турнир тарихидаги энг совриндор мураббий Фергюсондан ҳам олдинда.

Киритилди: 16:41, 21.08.2026.
Ўқилди: 1184 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик