Кириш Регистрация

Томас Парти фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Гана миллий жамоаси ярим ҳимоячиси Томас Парти фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради. «Аш-Шабаб» 21 август куни футболчи билан шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

33 ёшли футболчи янги клубига эркин агент мақомида қўшилди. Манбаларга кўра, томонлар бир йиллик шартнома имзолаган. Партининг йиллик маоши тахминан 4,5 млн доллар бўлиши хабар қилинмоқда.

Ганалик футболчи бир кун аввал Ар-Риёдга етиб келган ва трансферни якунлашдан олдин тиббий кўрикдан ўтган. Барча расмий жараёнлар муваффақиятли тугагач, «Ал-Шабаб» трансферни эълон қилди.

Парти ўтган мавсумни Испаниянинг «Вильярреал» клубида ўтказган эди. У 2025 йил ёзида «Арсенал» билан шартномаси якунлангач, Ла Лига вакилига эркин агент сифатида қўшилган. «Вильярреал» билан бир йиллик келишув муддати тугагач, футболчи яна эркин агентга айланди.

Томас Парти фаолияти давомида «Атлетико», «Мальорка», «Альмерия», «Арсенал» ва «Вильярреал» каби клубларда тўп сурган. Эндиликда тажрибали таянч ярим ҳимоячиси фаолиятида илк бор Саудия Арабистони чемпионатида ўйнайди.

Киритилди: 18:26, 21.08.2026.
Ўқилди: 1173 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик