Саудия Арабистони Про-лигаси 2-туридан ўрин олган "Ар-Риёд" — "Ан-Наср" учрашуви учун жамоаларнинг расмий таркиблари эълон қилинди.
Эътиборлиси, "Ан-Наср" етакчиси Криштиану Роналду асосий таркибга киритилмади ва учрашувни захира ўриндиғида бошлайди. Анге Постекоглу ҳужумда Абдулла Ал-Ҳамданга ишонч билдирган. Унинг ортидан Кингсли Коман, Садио Мане ва Жоау Феликс ҳаракат қилади.
"Ар-Риёд": Милан Борян, Султон Ал-Эсса, Ал-Хайбари, Кадер, Сулаймон Ҳазази, Фаҳд Ал-Жайзани, Ҳуссам, Бернард Менса, Трезеге, Тедди Оку, Леандро Антунес.
"Ан-Наср": Бенто, Ал-Бушайл, Ал-Амри, Иниго Мартинес, Салем Ал-Нажди, Абдулла Ал-Хайбари, Анжело, Кингсли Коман, Садио Мане, Жоау Феликс, Абдулла Ал-Ҳамдан.
"Ан-Наср" захираси: Рагед Ал-Нажжар, Нодир Ал-Шарари, Ал-Ҳассан, Авад, Абдулмалик Ал-Жабер, Сами Ал-Нажеи, Ҳақави, Айман Яҳё, Криштиану Роналду.
Шу тариқа, 41 ёшли португалиялик юлдуз зарурат туғилса, иккинчи бўлимда майдонга тушиши мумкин. "Ан-Наср"нинг асосий таркибида эса Коман, Мане ва Жоау Феликс каби номдор футболчиларнинг барчаси бор.
Баҳс 21:00 да старт олади.













