Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 - Бухоро

Роналдиньо Италия С Сериясида ўйнаши мумкин

Баҳо:
+ | -

Италиянинг "Равенна" клуби Роналдиньо учун тақдимот ўтказди. Унда 6000 га яқин одам иштирок этди.

46 ёшли бразилиялик собиқ футболчи мамлакатнинг учинчи энг кучли дивизиони бўлган С Серия клуби улушини сотиб олди. Шунингдек, у мавсумдаги ўйинлардан бирида майдонга тушиши кутилмоқда.

Роналдиньо пайшанба куни мухлисларга таништирилди. "Равенна" президенти Игнацио Чиприани афсонанинг трансфери шаҳарни клуб атрофида бирлаштириш ва янги мавсумга кўпроқ қизиқиш уйғотиш учун мўлжалланганини айтди.

Бразилиялик собиқ футболчининг ўзи майдонга қайтиши мумкинлиги ҳақида сўралганда, иккиланиб қолди.

"Агар бу амалга ошса, янада чиройли бўлади. Билмадим, бу президент ва мураббийга боғлиқ. Мен бу ерга дўстлигимиз туфайли келдим. Жамоа қандай ўйнашини кўрамиз. Мен ёрдам бериш учун келдим", деди Роналдиньо.

Бразилиялик футболчининг сўнгги расмий ўйини 2015 йилда "Флуминенсе" билан бўлган.

Киритилди: 21:05, 21.08.2026.
Ўқилди: 1534 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик