Кириш Регистрация

Расман: "Вест Хэм" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди

Баҳо:
+ | -

"Вест Хэм" "Манчестер Сити"нинг 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дивайн Мукасани ижарага олганини расман эълон қилди. Келишув 2026/27 йилги мавсум якунига қадар амал қилади.

"Қайтганимдан жуда хурсандман. Яна футбол ўйнашни бошлаш имкониятидан мамнунман. Қайтиш имконияти пайдо бўлганини эшитганимда, мен учун қарор қабул қилиш жуда осон бўлди.

Мен шу ерга яқин жойда туғилганман ва академияда қарийб ўн йил тарбияланганман. Ўйин услубимдан келиб чиқиб, вазиятлар яратиш, голлар уриш ва жамоанинг ғалаба қозонишига ёрдам беришни истайман.

Жамоага қўшилганимдан жуда хурсандман ва клубни ўзи муносиб бўлган жойга қайтаришга ёрдам беришга ҳаракат қиламан", — деди Мукаса.

Мукаса "Вест Хэм" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2013 йилда клуб академиясига қўшилган ва 2023 йилда "Манчестер Сити" тизимига ўтган. Ўтган мавсумда футболчи "шаҳарликлар"нинг асосий жамоасида дебют қилди.

2025/26 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини англиялик футболчи "Лестер"да ижара асосида ўтказди. У 16 та учрашувда 2 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди.

"Вест Хэм" эса ўтган мавсум якунларига кўра Премьер-лигани тарк этиб, Чемпионшипга тушиб кетган.

Киритилди: 21:58, 21.08.2026.
Ўқилди: 1363 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик