Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Эмери "Астон Вилла"нинг икки етакчиси кетиши мумкинлигини тан олди

Баҳо:
+ | -

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери ҳужумчи Олли Уоткинс ва дарвозабон Эмилиано Мартинеснинг келажаги ҳақида фикр билдирди. Испаниялик мутахассис ҳар икки футболчининг ҳам жамоани тарк этиши эҳтимолини истисно қилмади.

Аввалроқ Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клуби Уоткинс учун тўрт марта таклиф юборгани, бироқ бирмингемликлар уларнинг барчасини рад этгани хабар қилинганди.

"У билан боғлиқ вазият мураккаб, бу аниқ. У бизнинг футболчимиз ва мен уни сотишни хоҳламайман. Аммо агар бу унинг ўзи ва клуб учун яхши вариант бўлса, мен эса унинг ўрнига муносиб футболчи топа олсам, ҳаммаси ўзгариши мумкин", — деди Эмери The Independent нашрига.

Мураббий трансфер ойнаси ёпилишига тахминан ўн кун қолганини таъкидлаб, Уоткинснинг келажаги ҳозирча очиқлигича қолаётганини айтди.

Шунингдек, Эмери жамоанинг аргентиналик дарвозабони Эмилиано Мартинес клубдан кетиш истагини билдирганини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, 33 ёшли голкипер ўтган йили ҳам фаолиятида янги чақириқни синаб кўриш имкониятини кўриб чиққан.

"У бизга фаолиятида янги чақириқни қабул қилиш имконияти ҳақида айтди. Бу ҳозир пайдо бўлган истак эмас. Ўтган йили ҳам имконият туғилса, клубни алмаштириш ҳақида ўйлаганди. Аммо кетмади ва биз билан ажойиб мавсум ўтказди. Энди эса яна янги чақириқни хоҳлаётганини билдирди", — деди Эмери.

"Астон Вилла" ёзги трансфер ойнасида Дзион Судзуки, Йохан Манзамби, Жоау Гомеш, Маттео Руджери, Алехандро Гарначо ва Аарон Уан-Биссакани ўз сафига қўшиб олди. Эмери клубнинг трансфер бозоридаги ишларини ижобий баҳолади.

Киритилди: 22:28, 21.08.2026.
Ўқилди: 881 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик