"Челси" "Ювентус" вингери Франсишку Консейсауни сотиб олиш имкониятини яна кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Манбага кўра, Лондон клуби ёзги трансфер ойнасида 23 ёшли Португалия терма жамоаси футболчисига бўлган қизиқишини қайта тиклаши мумкин. Бу, айниқса, Педру Нету Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" клубига ўтадиган бўлса, долзарб масалага айланади.
"Ювентус" Консейсауни сотиш учун камида 40 миллион евро талаб қилиши айтилмоқда. Футболчининг агенти Жорже Мендеш бўлиб, у эҳтимолий трансфер бўйича музокараларда ҳам иштирок этмоқда.
"Челси" ҳужум чизиғидаги эҳтимолий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда бир қатор вариантларни ўрганмоқда. Консейсау эса лондонликларнинг асосий номзодларидан бири сифатида кўрилмоқда.













