Кириш Регистрация

Альвареснинг «Арсенал» таклифини рад этиши сабаби маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес, аввалроқ хабар берилганидек, Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтишни рад этган ва фақат «Барселона» сафида тўп суришни истамоқда.

Шу билан бирга, AS нашри тарқатган маълумотга кўра, лондонликлар таклиф қилган спорт лойиҳаси аслида футболчига маъқул келган. Англияга кўчиб ўтишдан воз кечишнинг асосий сабабларидан бири унинг оилавий вазияти бўлган — виза чекловлари Альвареснинг яқинларига у билан етарлича вақт ўтказишига халақит бериши мумкин эди.

Форварднинг истаги амалга ошиши йўлидаги бошқа бир асосий тўсиқ — «Атлетико»нинг позициясидир. Мадрид клуби Альваресни айнан «Барселона»га сотишга категорик равишда қарши.

Альварес 2024 йилдан бери «матрасчилар» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 06:25, 22.08.2026.
Ўқилди: 1243 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик