Кириш Регистрация
23/08 19:00 Нефтчи 3-0 Сўғдиёна
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

Цолис: "Руҳий тайёргарлик жуда муҳим"

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» вингери Христос Цолис Премьер-лиганинг биринчи турида «Ковентри» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.

24 ёшли «канонирлар»нинг янги футболчиси учрашувда гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади, аммо жамоа бош мураббийи Микель Артетанинг илиқ фикрларига сазовор бўлди.

«Ҳозир ҳаммаси бошқача, аммо шу вақт давомида кўп нарса ўргандим. АПЛда ўйнаш нимани англатишини, жисмоний жиҳатдан тайёр бўлиш қанчалик муҳимлигини билардим. Сўнгги тўрт йил давомида турли клубларда ўйнаб, анча ўсдим ва ниҳоят яна шу даражага қайтдим.

Бошлаш учун, аввало, жисмоний жиҳатдан жуда кучли бўлиш кераклигини билардим. Аммо руҳий тайёргарлик ҳам жуда муҳим — бусиз АПЛда ҳам иложи йўқ», — дея Цолис интервьюсидан иқтибос келтиради Arsenal Radar.

Киритилди: 09:13, 22.08.2026.
Ўқилди: 568 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик