«Реал»нинг собиқ ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг қизи Эмма энди Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилади.
13 ёшли футболчи ўтган мавсумда «Милан» академиясида тўп тепиб, яхши натижалар қайд этди. Лука Модрич «россонерилар» билан шартнома имзолаганидан сўнг, Эмма ҳам клуб академиясига ўтганди. У ўз ёш тоифасидаги жамоа сафида 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урган.
Эмма Мадридни яхши билади, чунки болалиги шу ерда ўтган. У 2012 йилда туғилган, Модрич эса бир йил аввал «Реал»га кўчиб ўтган эди. Истеъдодли футболчи Мадриддаги маҳаллий жамоаларда ҳам тўп тепган ва улар сафида 58 та учрашувда 23 та гол урган.
Лука Модрич ва унинг рафиқаси Ванянинг оиласида яна София исмли қиз ҳам бор. У октябрь ойида 9 ёшга тўлади. Шунингдек, уларнинг Ивано исмли 16 ёшли ўғли ҳам бор.













