"Ливерпуль" бош мураббийи Андони Ираола ҳужумчи Александер Исакнинг янги мавсумдаги истиқболлари ҳақида фикр билдирди.
"Қизиллар" бир йил аввал швециялик футболчини "Ньюкасл"дан 145 миллион еврога сотиб олганди. Бироқ жароҳатлар ва жисмоний ҳолати билан боғлиқ муаммолар сабаб Исак ўтган мавсумда атиги 22 та ўйинда қатнашиб, 4 та гол урди.
"Менимча, Исак учун ҳал қилувчи мавсум келди. Ҳаммаси икки нарсага — ўйинларга тайёр бўлиш ва юқори савияда ҳаракат қилишга боғлиқ. Биринчиси бўлмаса, иккинчиси ҳам бўлмайди. Асосий вазифамиз унинг доимий ўйнаши учун жисмоний ҳолатини яхши сақлаш. Агар бунга эришсак, у ўзини кўрсатишига ишонаман. Мавсумолди тайёргарлигида у жуда яхши кўринди. Унинг савиясига шубҳам йўқ — соғлом бўлса, ўз голларини уради", — деди Ираола.
"Ньюкасл" ва "Ливерпуль" ўртасидаги АПЛ 1-тур учрашуви якшанба куни бўлиб ўтади.













