"Барселона" "Атлетико" ҳужумчиси Хулиан Альваресни ўз сафига қўшиб олиш имкониятини деярли йўқотди. Мадрид клуби аргентиналик футболчини каталонияликларга сотиш ниятида эмас. Сўнгги хабарлар ҳам "Атлетико"нинг бу борадаги позицияси қатъийлигича қолаётганини кўрсатмоқда.
Таниқли журналист Жерар Ромеронинг фикрича, трансфер амалга ошиши эҳтимоли ниҳоятда паст.
"Агар мендан сўрасангиз, Альваресни сотиб олиш жуда ва жуда қийин бўлади. Унинг "Барселона"га ўтиш эҳтимолини 0,5 фоизга баҳолаган бўлардим", — деди Ромеро.
Альвареснинг ўзи "Барселона"га ўтишни хоҳламоқда. Бироқ "Атлетико" уни Ла Лигадаги рақибига сотишга қарши.













