Эквадорнинг Гуаякиль шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бронза медалига эга чиқди.
-73 кг вазн тоифасида татамига чиққан Беҳрузбек Усмонов бронза медалини қўлга киритиб, Ўзбекистон делегациясининг медаллар жамғармасини яна биттага бойитди.
Мусобақанинг ортда қолган икки кунидан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида 1 та олтин ва 4 та бронза медали мавжуд. Вакилларимиз ушбу натижа билан умумжамоа ҳисобида кучли учликдан жой олган.













