"Челси"нинг бразилиялик ҳужумчиси Жоау Педро Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Барча мавсум бошланишини интиқлик билан кутмоқда. Биз кўп нарсага эриша олишимизни биламиз, чунки ажойиб жамоамиз ва аввал ҳам ғалаба қозонган, буни давом эттиришни истайдиган мураббийимиз бор. Мен бутун эътиборимни ишга қаратганман. Ҳамма тайёр ва умид қиламанки, мақсадларимизга эриша оламиз", — деди Жоау Педро.
24 ёшли бразилиялик футболчи яқинда "Челси" билан шартномасини 2034 йилгача узайтирди. У ўтган мавсум барча мусобақаларда 20 та гол уриб, мухлислар томонидан жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган.
"Челси" АПЛнинг янги мавсумидаги илк учрашувини 24 август куни "Фулхэм"га қарши ўтказади.













