«РБ Лейпциг» Кристофер Нкункуни жамоага қайтариши мумкин. BILD маълумотига кўра, немис клуби «Милан»нинг 28 ёшли франциялик ҳужумчисини ижарага олиш бўйича келишувга яқин турибди.
Нкунку 2019 йилдан 2023 йилгача «Лейпциг» шарафини ҳимоя қилган. У клуб сафида барча мусобақаларда 172 та ўйин ўтказиб, 70 та гол урган ва 56 та голли узатмани амалга оширган. Футболчи фаолиятининг энг яхши даврини айнан Германияда ўтказган ва 2022/23 йилги мавсумда Бундеслиганинг энг яхши тўпурари бўлган.
Айни пайтда Нкунку «Милан»нинг асосий таркиб футболчилари қаторига кирмаяпти. Шу сабабли у «Лейпциг»га қайтиш вариантини кўриб чиқмоқда.
Немис клуби ҳужум чизиғини кучайтиришга жиддий эҳтиёж сезмоқда. «Лейпциг» «Кёльн» футболчиси Саид Эл-Мала трансфери бўйича келишувга эриша олмади. «Страсбур»дан Диего Морейрани харид қилиш режаси ҳам амалга ошмади — португалиялик футболчи 50 миллион евро эвазига «Милан»га ўтди.
Бундан аввал «Хоффенхайм» ҳужумчиси Фисник Аслани трансфери ҳам тиббий кўрик натижалари сабаб амалга ошмай қолганди.
Германияда ёзги трансфер ойнаси 1 сентябрь куни ёпилади.













