«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоаси жорий мавсумда «Ренн»га қарши ҳар икки учрашувни ҳам сафарда ўтказиши кераклигига муносабат билдирди.
«Биз ҳужумкор ва томошабоп футбол ўйнашни яхши кўришимиз аниқ. Бунинг учун майдон энг яхши ҳолатда бўлиши керак. Ҳозир эса бундай эмас.
Регламентни аниқ билмайман, аммо мусобақа бошланганида жуда муҳим бир тамойил бўлиши керак — барча жамоалар учун тенглик. Бир жамоага қарши иккита ўйинни ҳам сафарда ўтказиш мумкин эмас», — деди Луис Энрике.













