Кириш Регистрация
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро

Рубен Аморим: «Ҳозирча «Милан» ва «Интер» ўртасида фарқ бор»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Рубен Аморим жамоанинг янги мавсумдаги асосий мақсади ҳақида гапирди. Португалиялик мутахассиснинг таъкидлашича, клуб ҳар доим чемпионлик учун курашиши керак.

«Милан»нинг мақсади доимо битта — чемпионлик. Бунга эришишимиз учун қанча вақт керак бўлишини билмайман, аммо бизнинг менталитетимиз айнан шундай бўлиши шарт. Чунки мухлислар биздан шуни кутишади.

Ҳақиқатни тан олишимиз керак: ҳозирча «Милан» ва «Интер» ўртасида фарқ бор. Аммо чемпионатда барча бир хил миқдордаги очколар учун курашади. Биз исталган рақибни мағлуб эта оламиз», — деди Аморим матбуот анжуманида.

Ўтган мавсум якунларига кўра, «Милан» Италия чемпионатида бешинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмади. А Серия чемпионлиги эса «Интер»га насиб этди.

Янги мавсумнинг биринчи турида «Милан» сафарда «Торино» меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланиши режалаштирилган.

Киритилди: 17:10, 22.08.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик