Кириш Регистрация
24/08 00:30 Эльче 0-5 Барселона
24/08 19:00 Қўқон-1912 1-1 Бухоро
24/08 22:30 Осасуна 0-0 Леванте
25/08 00:00 Фулхэм 2-3 Челси
25/08 00:30 Малага 1-1 Депортиво

«Рома» «Челси»га Гиттенс бўйича расмий таклиф билан чиқди

Баҳо:
+ | -

«Рома» «Челси» қанот ҳужумчиси Жейми Гиттенсни ижарага олиш бўйича расмий таклиф билан чиқди. Бу ҳақда журналист Альфредо Педулла хабар берди.

Римликлар 22 ёшли Англия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. «Рома» энди Гиттенсни А Серияга олиб келиш учун аниқ қадам ташлаган.

Бироқ «Челси» ҳозирча футболчини ижарага беришга тайёр эмас. Лондон клуби трансфер ойнасининг айни босқичида бу вариантни рад этган. Шунга қарамай, вазият кейинчалик ўзгариши мумкин ва «Рома» Гиттенс билан боғлиқ ҳолатни кузатишда давом этмоқда.

Айни пайтда «Рома»нинг «Лион» ҳужумчиси Фофана бўйича музокаралари ҳам тўхтаб турибди, аммо трансфер варианти бутунлай ёпилмаган. Футболчи ҳозир асосий эътиборини 26 август куни «Фенербахче»га қарши ўтадиган Чемпионлар лигаси жавоб учрашувига қаратган.

Киритилди: 17:13, 22.08.2026.
Ўқилди: 669 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик