Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

Симеоне «Атлетико» футболчиларига қатъий талаб қўйди

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лиганинг «Вильярреал»га қарши навбатдаги учрашуви олдидан футболчиларига қатъий талаб қўйди.

Аргентиналик мутахассис Жаҳон чемпионати сабаб мавсумолди тайёргарлик жараёни бир маромда ўтмаганини таъкидлади. Шу боис мураббийлар штаби футболчиларнинг нафақат жисмоний, балки руҳий ҳолатини ҳам тўғри бошқаришига тўғри келмоқда.

Симеоненинг фикрича, бундай вазиятда жамоани алоҳида футболчиларнинг индивидуал маҳорати эмас, балки жамоавий куч ва максимал даражадаги меҳнат қутқаради.

«Бизнинг жамоамиз индивидуал иқтидорларга таяниб қурилмаган. Биз жамоавий кучга ва 120 фоиз куч билан ҳаракат қилишга таянамиз.

Биз учун 100 фоиз куч билан ўйнашнинг ўзи етарли эмас», — деди Симеоне.

«Атлетико» устози мавсум бошида таркиб танлашда футболчиларнинг таътилдан қачон қайтгани ва уларнинг тайёргарлик даражаси муҳим аҳамият касб этаётганини ҳам қайд этди. Хусусан, Кристиан «Кути» Ромеро эндигина жамоавий машғулотларга тўлиқ қўшилишни бошлаган.

Симеоне «Вильярреал»га қарши баҳсда мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши ва жамоанинг юқори интенсивликда ҳаракат қилиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади. Аргентиналик мутахассис хавфли рақибни енгиш учун жамоадан максимал куч талаб қилмоқда.

Киритилди: 18:14, 22.08.2026.
Ўқилди: 499 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик