Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

«Атлетико» Жексон учун курашдан чиқди — «Астон Вилла» асосий даъвогар

Баҳо:
+ | -

«Атлетико» «Челси» ҳужумчиси Николас Жексон учун курашдан чиқди. Diario AS журналисти Эдуардо Бургос маълумотига кўра, энди сенегаллик футболчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар «Астон Вилла» бўлиб турибди.

«Челси» 25 ёшли ҳужумчини тўлиқ трансфер асосида сотишни устувор вазифа сифатида белгилаган ва унинг нархини 80 миллион евро деб баҳоламоқда. «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери эса Жексон билан яна бирга ишлашни хоҳламоқда.

Дастлаб «Атлетико» Жексонни пуллик ижара ва кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи асосида ўз сафига қўшиб олиш имкониятини ўрганган. Бироқ «Челси» бу таклифни рад этди. Лондонликлар халқаро ижара учун қолган квоталарини сақлаб қолиш ва ҳужумчини тўлиқ сотиш ниятида.

Шундан сўнг «Атлетико» музокараларни давом эттирмасликка қарор қилди. Бу эса «Астон Вилла» учун Жексон трансферини амалга ошириш имкониятини оширди.

Хабарларга кўра, Бирмингем клуби аввало Олли Уоткинснинг Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клубига трансфери якунланишини кутмоқда. Шундан кейин «Астон Вилла» Жексон учун ҳаракатларини фаоллаштириши мумкин.

Уоткинс «Ал-Ҳилол» билан шахсий шартлар бўйича келишиб олгани ва трансфер қиймати 50 миллион евродан ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Унинг сотилиши «Астон Вилла»га Жексонни харид қилиш учун ҳам маблағ, ҳам таркибда жой очиб беради.

Жексон трансферининг асосий ташаббускорларидан бири Унаи Эмери ҳисобланади. Испаниялик мутахассис «Вильярреал»да ишлаган пайтида айнан Жексонга катта футболда дебют қилиш имкониятини берган.

Айни пайтда сенегаллик ҳужумчи Хаби Алонсо бошқараётган «Челси»нинг келгуси режаларида асосий ўрин тутмаяпти. Шу сабаб лондонликлар унга 80 миллион евро тўлашга тайёр харидор топишга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 18:19, 22.08.2026.
Ўқилди: 870 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3986]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3707]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3512]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3109]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2840]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2836]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2685]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2497]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2480]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2223]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик