Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

«Манчестер Юнайтед» АПЛ стартида «Халл Сити»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 2026/27 йилги мавсумини сенсацион мағлубият билан бошлади. Майкл Кэррик жамоаси 1-турда сафарда «Халл Сити»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонлар 17-дақиқада ҳисобни очишди. Бурчак зарбасидан кейин юзага келган вазиятда Семи Ажайи «Манчестер Юнайтед» дарвозасини ишғол қилди.

38-дақиқада «Ҳалл Сити» устунлигини икки тўпга етказди. Нобель Менди Реган Слейтернинг узатмасидан сўнг гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик иккинчи бўлимда вазиятни ўзгартириш мақсадида Маркус Рэшфорд, Кобби Майну ва Беньямин Шешко каби футболчиларни майдонга туширди. Бироқ манкунианликлар мезбонлар ҳимоясини ёриб ўта олмади ва мавсумдаги илк ўйинини мағлубият билан якунлади.

Учрашув Халлдаги «МКМ» стадионида ўтди ва уни 24 470 нафар мухлис бевосита стадиондан кузатди.

Шу тариқа, ўтган мавсум Премьер-лигада учинчи ўринни эгаллаган «Манчестер Юнайтед» янги чемпионатни мағлубият билан бошлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:25, 22.08.2026.
Ўқилди: 1033 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик