«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсумдаги илк учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб берди.
Ундан «Реал»ни бошқаришга келган Жозе Моуриньо билан бўлажак рақобат ҳақида фикри сўралди.
«Эртага биз «Реал»га қарши ўйнамаймиз, тўғрими? Шунинг учун «Эльче» ҳақида сўранг», — деди Флик журналистларга.
«Эльче» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 23 август куни бўлиб ўтади.













