Испаниялик таниқли мутахассис Рафаэль Бенитес «Милан»даги еттинчи мавсумини ўтказаётган Рафаэл Леаунинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
Сўнгги вақтларда португалиялик футболчининг клубдаги мақомидан норози экани ва жамоани тарк этиш истаги борлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бенитеснинг фикрича, Леаунинг келажаги «Милан» билан боғлиқ асосий масалалардан бири бўлиб турибди.
«Асосий савол Рафаэл Леау билан боғлиқ: кейин нима бўлади, у қоладими ёки кетадими? Бу масала таҳлилдаги эътиборни бироз бошқа томонга бурмоқда. Бироқ гап Сакки ва Капелло туфайли жаҳон футболи тарихидан жой олган клуб ҳақида кетмоқда. Ўша даврдан айрим излар ва муайян анъаналар ҳали ҳам сақланиб қолган», — деди Бенитес.
«Милан» янги А Серия мавсумидаги илк учрашувини «Торино»га қарши ўтказади.













