Кириш Регистрация

СПЛ. Айвен Тоунининг хет-триги «Ал-Аҳли»га йирик ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистони Про-лигасининг 2-туридан ўрин олган «Ал-Аҳли» — «Абҳа» учрашуви якунланди. Жидда шаҳридаги «Кинг Абдулла Спортс Сити» стадионида кечган баҳсда мезбонлар 4:0 ҳисобида йирик ғалаба қозонди.

5-дақиқада англиялик ҳужумчи Айвен Тоуни ҳисобни очди. Унга «Краснодар»нинг собиқ футболчиси Эдуард Сперцян голли узатма берди. 13-дақиқада Тоуни пенальтидан унумли фойдаланиб, ўзининг иккинчи голини урди.

51-дақиқада португалиялик Франсишку Тринкау жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди. 57-дақиқада Тоуни яна бир бор дарвозани ишғол этиб, хет-трикни расмийлаштирди.

«Ал-Аҳли» аввалги турда «Ал-Диръия»ни мағлуб этганди. Ўша учрашувдаги ягона голни Сперцян киритган.

Икки турдан кейин «Ал-Аҳли» ҳисобида олти очко мавжуд. «Ан-Наср», «Ал-Ҳилол», «Ал-Иттифоқ» ва «Неом» жамоалари ҳам шунча очко тўплаган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:42, 23.08.2026.
Ўқилди: 392 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик